Япониянинг халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) ва Ўзбекистон ҳукумати Тошкентнинг электр қуввати ва иссиқлик таъминотини модернизация қилиш тўғрисидаги 12 млрд йеналик (қарийб 100 млн доллар) қарз бериш битимига қўл қўйди, деб хабар қилади JICA

Кредит 40 йилга берилади, бунга 10 йиллик имтиёз даври ҳам киради. Қарз бериш битими Япония бош вазири Синдзо Абэнинг Ўзбекистонга сафари вақтида — 25 октябрь куни имзоланди

Модернизация қилиш лойиҳаси пойтахтдаги 4-иссиқлик марказида қуввати 27 МВт.лик ва қўшимча 946 млн кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарадиган 4 та газ билан ишловчи турбинани қуришни назарда тутади ва бу қувват коммунал соҳа учун иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати — уч йил. Умумий қиймати 167,3 млн доллар бўлган лойиҳа JICA қарзидан ташқари Ўзбекистонннг ўз маблағи ҳисобидан молиялаштирилади.