27 октябрь куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳодир Абдуллаев Эрон Президенти Ҳасан Руҳанига ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Эрон Президенти ШҲТнинг 2014 йилги саммити доирасида Ўзбекистон Президенти билан бўлиб ўтган учрашув ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Учрашувда, шунингдек, турли йўналишлардаги, хусусан, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, илмий-техника, сайёҳлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдан томонлар манфаатдор экани қайд этилди.