Душанба куни маркази Афғонистонда бўлган ер силкиниши оқибатида Покистонда 230 киши қурбон бўлди. Жабр кўрганлар сони 700 ошади.

Афғонистониннг ўзида 60 дан ошиқ киши ҳалок бўлди ва 270 дан ошиқ киши жабрланди, деб хабар қилади РИА Новости.

Афғонистоннинг Журм шаҳридан 45 км жануби-ғарбда — Ҳиндикуш тоғларида магнитудаси 7,5 бўлган зилзила рўй берди. Давомли ерости силкинишлари минтақанинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонда ҳам сезилди.

Ўзбекистон ФВВ маълумотларига кўра, зилзила кучи Тошкент ва пойтахт вилояти, Самарқанд ва Термизда 5 балл, Навоий, Қарши, Фарғона ва Гулистонда 4 балл, Бухоро ва Жиззахда 3-4 балл, Андижон ва Наманганда 3 балл бўлди.

Ўзбекистон ҳудудида қурбонлар ва вайроналар бўлмади.