26 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғорозий Дорманини қабул қилди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда транспорт-коммуникация соҳасидаги алоқаларни чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги қайд этилди, шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Али Мардоний Фард Эроннинг Ўзбекистондаги олдинги элчиси бўлган эди.