27 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Алланни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, кўп қиррали Ўзбекистон-Британия ҳамкорлиги ижобий суръатларда мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилди ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон — Британия кенгашининг ҳамраиси Барбара Ҳей бошчилигидаги Буюк Британия бизнес соҳаси вакилларидан иборат нуфузли делегациянинг 5-6-ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форумида иштирок этиши ҳам бунинг яққол тасдиғидир.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди.