Душанба куни Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида рўй берган 3-5 баллик зилзила анча давом этди.

Сейсмология институтидан «Газета.uz»га хабар қилишларича, ерости силкинишлари кучи пойтахт ва Самарқандда 5 балл, Фарғонада 4 балл, Андижон ва Наманганда 3 балл бўлди.

Соат 14:09 да бошланган ерости силкинишлари горизонтал ҳолатда бўлди. Зилзиланинг ғайритабиийлиги шундаки, у одатдагидан узоқ, қарийб 4-5 дақиқа давом этди.

Зилзила маркази Тошкентдан 558 км узоқликда, Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида, магнитудаси эса 7,5 бўлди.

«Зилзила маркази 550 км узоқликда ва 200 км ер остида бўлди, шунинг учун унинг сўниши узоқ давом этди», — дея изоҳ берди пойтахт сейсмостанцияси вакили

Қўпқаватли уларда яшовчилар, мактаб ўқувчилари ва турли ташкилотлар ходимлари кўчага қочиб чиқди. Қариндошларга қўнғироқлар кўплиги сабабли мобил алоқада узилишлар бўлди.

Ерости силкинишлари бир вақтда бир неча мамлакат, жумладан, Тожикистон, Қирғизистон, Покистон ва Ҳиндистонда сезилган.

Соат 15:53 да янгиланди.