Artel компанияси Жанубий Кореянинг Samsung компанияси билан ҳамкорликда Зоминда (Жиззах вилояти) шахсий компьютерлар учун монитор ишлаб чиқарадиган заводни ишга туширди.

Завод қурилиши июнь ойида собиқ машина-трактор парки ҳудудида бошланиб, жорий йилнинг августида якунланди, дея хабар қилинади Artel сайтида.

Заводнинг қуввати бир йилда умумий қиймати 30 млрд сўмлик 200 мингта монитор ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

150 киши меҳнат қиладиган заводда иш икки сменада ташкил қилинган, ишчиларнинг қарийб 80 фоизи коллеж ва ОТМ битирувчиларидир.