Президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан, Япония бош вазири Синдзо Абэ 24-26 октябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф буюради.

Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлигини янада ривожлантиришга оид кенг кўламли масалаларни, минтақавий ва халқаро сиёсатга доир долзарб муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Сафар якунлари бўйича томонларнинг Қўшма баёноти қабул қилиниши, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа кўплаб ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.