Президент Ислом Каримов 22 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни (25 октябрда нишонланади) муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Расмий ҳужжат матнини ЎзА тарқатди.

Жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун ички ишлар идораларининг бир гуруҳ ходимлари «Меҳнат шуҳрати», II даражали «Шон-шараф», «Дустлик», «Мардлик»орденлари, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланди.

Хоразм вилояти Урганч шаҳар ички ишлар бўлими ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми ёнғин ўчирувчиси Дилшод Илёсович Яқубов «Жасорат» медали билан ўлимидан сўнг тақдирланди.