Чоршанба куни Тошкентда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд аёллар учун Профессионал тўгараклар маркази очилди. Очилиш маросимида АҚШ элчиси Памела Спратлен ва пойтахт ҳокими ўринбосари Фарида Абдураҳимова иштирок этди.

АҚШ элчихонаси матбуот хизматининг хабар қилишича, лойиҳанинг мақсади профессионал кўникмаларни олиш имкониятини кенгайтириш орқали одам савдосининг олдини олишдир.

Марказ одам савдосидан жабр кўрганларга мўлжалланган, лекин унга аҳолининг бошқа эҳтиёжманд гуруҳлари вакиллари ҳам келиши мумкин. Марказ қошидаги тўгараклар ошпазлик, компьютер саводхонлиги, пардоз-андоз ва тикиш хизматлари кўрсатишга ўқитиш билан одам савдоси хавфини камайтиришга кўмаклашади.

Тўгараклар иши Тошкент Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ижтимоий ҳамкорлик принципларига таянади. Марказда талабгор экспертлар дарс беради.

Марказ USAIDнинг «Одам савдосидан жабр кўрганларни жамиятга қайта интеграция қилиш» лойиҳаси орқали молиялаштирилади, уни «Истиқболли авлод» нодавлат нотижорат ташкилоти амалга оширмоқда. USAID марказга ускуналар сотиб олиш учун 36 минг доллар ажратди.

АҚШнинг ушбу агентлиги 1992 йилдан бери Ўзбекистонга 383 млн доллардан кўп ёрдам кўрсатди.