Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов 21 октябрь куни пойтахтда иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарорга имзо чекди, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Унга кўра, 2015 йил 22 октябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида синов тариқасида иситиш бошланади, тураржой биноларини эса 23 октябрдан мунтазам иситишга киришилади.

Мазкур қарорда иссиқликни таъминлаш корхоналари ва идораларига иситиш мавсумини сифатли ўтказиш, барча истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказилишини таъминлаш юклатилди