Фарғонада истиқомат қилувчи Баҳромжон Ёқубов оиласида бир йўла тўрт чақалоқ — уч ўғил ва бир қиз дунёга келди.

Айни пайтда онанинг ва чақалоқларнинг аҳволи яхши. Уларнинг саломатлигини Фарғона вилоят перинатал маркази шифокорлари назорат қилиб бормоқда.