21-31 октябрь кунлари Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида жисмоний имконияти чекланган спортчиларимиз илк ғалабани қўлга киритди.

Бугун мусобақанинг биринчи куни ҳамюртимиз Бекжон Чеваров узунликка сакрашда 6,65 м натижа кўрсатиб, бронза медалига сазовор бўлди ва Осиё рекордини ўрнатди, деб хабар қилади Миллий паралимпия уюшмаси матбуот хизмати.

Ушбу нуфузли мусобақада 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги XV Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмалар берилади.

Бугун яна 3 нафар спортчимиз: Мавлон Ҳайдаров ядро улоқтириш, Маъруфжон Муродуллаев 1500 метрга, Мансур Абдирашидов эса 100м югуриш бўйича беллашади.