24-25 октябрь кунлари собиқ Экобоғда спортнинг шаҳар турлари бўйича «Ташкент Урбания 2015» йиллик ёшлар фестивали бўлиб ўтади.

Тадбирнинг бош мувофиқлаштирувчиси Александр Половниковнинг «Газета.uz»га хабар қилишича, мусобақалар роликлар (Freestyle Slalom ва Aggressive Inline), скейтборд ва BMX велосипедлари, шунингдек, битбокс ва брейк-данс сингари спорт турлари бўйича ўтказилади.

Спорт мусобаларидан ташқари паркур, трикинг, воркаут, маунтинбайк, граффити, рэп ва бошқа йўналишлар бўйича кўргазмали чиқишлар ҳам режалаштирилган.

Фестиваль Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси ва Facile Unity Called Urban ижтимоий лойиҳаси кўмагида «Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз!»шиори остида ўтади.