Ўзбекистон кубоги-2015 финал учрашуви Жиззахдаги «Суғдиёна» стадионида бўлиб ўтди. Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси билан финал беллашувида «Насаф» ФК 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, илк марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди, деб хабар қилади Футбол федерацияси вебсайти.

Учрашувда голларни Артур Геворкян ҳамда Шерзод Аъзамовкиритди.

Бу «Насаф»нинг Ўзбекистон кубоги мусобақаси финалларида бешинчи бор қатнашиши эди.