Навоий вилояти ИИБ ходимлари тезкор тадбир ўтказиш натижасида зарафшонлик 41 яшар кишини ушлади.

Унинг савдо дўконида озиқ-овқат маҳсулотлари учун 8 дона 5000 сўмлик қалбаки пулни тўламоқчи бўлгани ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларининг шубҳасини уйғотди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар қилади ИИВ матбот хизмати.