Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов пайшанба куни Қозоғистон Республикасининг Кўкшетау шаҳрига келди, деб хабар беради ЎзА.

Ислом Каримов 16 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўладиган Бурабай шаҳарчасига йўл олди.

Давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.