21-31 октябрь кунлари Доҳада (Қатар) паралимпиячилар ўртасида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа ғолиблари 2016 йили Рио-де-Жанейрода ўтадиган XV Ёзги паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритади.

«Газета.uz»га уюшма матбуот хизматидан хабар қилишларича, Ўзбекистон Миллий паралимпия уюшмаси терма жамоасига 12 нафар спортчи киради. Улар турли масофаларга югуриш, узунликка сакраш, ядро ирғитиш ва диск улоқтириш сингари спорт турларида беллашади.