Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация 15 октябрь куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Остонада (Қозоғистон) бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида иштирок этади, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

МДҲга аъзо мамлакатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари, Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилиши ҳамда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.