АҚШ долларининг сўмга нисбатан Марказий банк ҳар сешанба куни белгилайдиган қиймати икки ҳафтадан бери 14 сўмдан кўпроқ ўсиб бормоқда.

13 октябрдан бошлаб, Америка валютасининг қиймати 2649,22 сўм қилиб белгиланди ва бу ўтган ҳафтадагига нисбатан 14,14 сўм кўпдир. 6 октябрдан эътиборан белгиланган қиймат эса олдингисидан 14,08 сўм юқори бўлган эди.

Олдинги ойларда долларнинг сўмга нисбатан расмий қиймати, тахминан, 5 сўмдан ўсаётган эди.

Жорий йилнинг бошидан бошлаб, (2422,4 сўм) долларнинг сўмга нисбатан қиймати 226,82 сўм ёки 9,36 фоиз ўсди.

Сана

Долларнинг сўмга нисбатан қиймати

Ўзгариш (сўмда)

13 окт

2649,22 

+14,14 

06 окт

2635,08 

+14,08 

29 сен

2621,00 

+5,09 

22 сен

2615,91 

+5,02 

15 сен

2610,89 

+5,06 

08 сен

2605,83 

+4,77 

03 сен

2601,06 

+5,54 

25 авг

2595,52 

+5,14 

18 авг

2590,38 

+5,11 

11 авг

2585,27 

+5,08 

04 авг

2580,19 

+5,01