Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Александ Лукашенкони Беларусь Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.

Беларусь Президенти матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон раҳбари Беларусь билан ҳамкорлик ўзаро ҳурмат принципига таянган ҳолда ривожланиши ва мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Якшанбада бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, Александр Лукашенко 83,48 фоиз, унинг рақиблари Короткевич, Сергей Гайдукевич ва Николай Улахович мос равишда 4,42 фоиз, 3,32 фоиз ва 1,67 фоиз овоз олди.