12 октябрь куни Туркиянинг Тошкентдаги злчихонасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан Ҳамдардлик китобига қайд киритилди. Мазкур китоб 10 октябрда Анқарада содир бўлган террорчилик ҳаракати қурбонлари хотирасига Туркияда эълон қилинган уч кунлик мотам муносабати билан очилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Туркия элчиси Намик Гунер Эрпул Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон номига йўллаган мактубидаги далда ва ҳамдардлик сўзлари учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Туркия пойтахтида рўй берган иккита портлаш оқибатида 97 киши ҳалок бўлди ва 500 дан ошиқ киши яраланди.