Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов чоршанба куни Ўзбекистонга сафари доирасида ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

РФ Мудофаа вазирлиги (МВ) Матбуот хизмати ва ахборот бошқармасининг хабар қилишича, музокара чоғида минтақавий ва глобал хавфсизлик, шунингдек, мавжуд муаммо ва таҳдидларни бартараф қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Анатолий Антоновнинг қайд этишича, Россия Федерациясининг стратегик ҳамкори бўлган Ўзбекистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик минтақадаги барқарорликни сақлашнинг муҳим омилидир.

Россия МВ раҳбари ўринбосари ҳарбий соҳадаги ҳаркатларни мувофиқлаштириш Марказий Осиёда хавфсизлик, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида қулай замин яратишини таъкидлади.

Бундан ташқари, Анатолий Антонов Абдулазиз Комиловнинг илтимосига кўра, Россия Федерацияси қуролли кучларининг Суриядаги ҳарбий операцияси мақсади ва хусусиятларини тушунтириб берди.