6 октябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбари Миеко Ябутани қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Миеко Ябута вазирга ўзининг Ўзбекистондаги ваколатхонага раҳбар этиб тайинлангани тўғрисида ЮНФПА ижрочи директори Бабатунде Осотимеҳин йўллаган хатни топширди.

Суҳбат чоғида жамғарманинг 2010-2015-йилларга мўлжалланган Мамлакат дастури доирасидаги қўшма лойиҳалар қандай амалга оширилгани ва ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.