7-8 октябрь кунлари Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги Туркманистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга расмий сафар қилади.

Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Сафар вақтида навбатдаги олиймақом ўзбек-туркман музокаралари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Гурбангули Бердимуҳамедов 2013 йил ноябрида Ўзбекистонга, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов эса 2014 йил октябрида Туркманистонга расмий ташриф буюрган эди.