Тошкентда 1-3 октябрь кунлари дзюдо бўйича учинчи марта Гран-при мусобақалари ўтказилади ва унда 60 яқин мамлакатнинг энг кучли полвонлари иштирок этади, деб хабар қилади Ўзбекистонда Шарқ якка курашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази.

Гран-при туркумига кирувчи мусобақалар ҳар йили 10 та мамлакатда ўтказилади. Тошкент уни 2016 йилгача тўрт марта ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Турнирда қўлга киритилган очколар 2016 йилги Рио-де Жанейро Олимпиадаси рейтингида ҳисобга олинади.