РИА Новости — Давлат раҳбарининг куёви Тимур Кулибаев Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланди.

Кулибаев Нурсултон Назарбоевнинг ўртанча қизи Динаранинг эридир. У Қозоғистоннинг Kazenergy уюшмаси (нефть-газ ва энергетика соҳасидаги 70 дан ортиқ компанияларни бирлаштиради) раиси ва ушбу мамлакат Тадбиркорлари миллий палатаси ҳайъати раисидир.

Айни пайтда Олма-Отада Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси сессияси бўлиб ўтмоқда ва унда Қозоғистон спорт федерациялари раҳбарлари қатнашмоқда.

Қозоғистон бокс федерацияси президенти, Спорт яккакурашлари ва спортнинг куч ишлатилувчи турлари конфедерацияси раиси Тимур Кулибаев бир овоздан МОҚ президенти этиб сайланди.