25 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, Бош Ассамблеянинг юбилей 70-сессияси кун тартибидаги масалалари ҳамда 2016−2030-йиллар учун Барқарор ривожланиш мақсадлари тўғрисидаги умумлаштирилган маърузанинг тақдим этилган лойиҳасига Ўзбекистон томонининг таклифлари муҳокама қилинди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистонга, жумладан, Оролбўйига бир неча бор ташриф буюрган Пан Ги Мун Орол денгизи экологик фалокатининг салбий оқибатларини камайтириш бўйича мамлакатимизнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.