Сешанба куни 22:43 да эпицентри Қирғизистонда бўлган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди.

Ерости силкинишларининг кучи Наманганда 2 балл, Фарғонада 3 балл, Андижонда эса 2,5 балл бўлди, дея хабар қилди «Тошкент» сейсмологик станцияси ходимлари «Газета.uz»га. Зилзила Тошкентда деярли сезилмади.

Тошкентдан 350 км олисдаги зилзила эпицентрида унинг магнитудаси 4,7 ни ташкил қилди.