Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби бош тренери Сергей Лушчан жамоаси Фарғонанинг «Нефтчи» клубига ютқазиб қўйгандан кейин истеъфо берди, дея хабар қилади клуб сайти.

«Раҳбарият унинг аризасини кўриб чиқди ва ишдан бўшаш ҳақидаги аризани қаноатлантиришга ҳақида тўхтамга келди», — дейилади клуб тарқатган хабарда. Сергей Лушчанни олдинги лавозими — «Бунёдкор» футбол мактаби директорлигига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сергей Лушчан ишдан бўшагандан сўнг клуб раҳбарияти асосий футбол жамоасининг мамлакат чемпионати ва Ўзбекистон кубоги финалидаги иштироки учун жавобгарликни бош директор Бахтиёр Бобоевга юклатди.