22-28 сентябрь кунлари Вашингтонда Ўзбекистон киноси ҳафталиги бўлиб ўтади, дея хабар қилади «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати.

Ҳафталик давомида машҳур режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг ўзбек кинематографияси олтин фондидан ўрин олган «Тошкент — нон шаҳри», шунингдек, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан турли йилларда тасвирга олинган режиссёрлар Юсуф Розиқовнинг «Дилхирож», Аюб Шаҳобиддиновнинг «Паризод», Зулфиқор Мусоқовнинг «Осмондаги болалар» ва Абдухалил Мигноровнинг «Ота» фильмлари намойиш этилади.

Барча фильмлар ўзбек тилида инглиз тилидаги субтитрлар билан кўрсатилади.

Ушбу тадбирда «Ўзбеккино» МА ходимлари ҳамда режиссёрлар Шуҳрат Аббосов ва Аюб Шаҳобиддинов иштирок этади.