16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Эрон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Али Мардоний Фардни қабул қилди, деб хабар қилади ТИВ матбот хизмати.

Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида элчининг Ўзбекистон-Эрон мулоқотини мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришга қўшган ҳиссаси қайд этилди.

Эрон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти учун яратилган шароитлар ва кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирди.