16 октябрда «Ўзэкспомарказ»да бирйўла иккита халқаро саноат кўргазмаси — UzEnergyExpo 2015 ва UzStroyExpo 2015 очилди. Кўргазмаларда Ўзбекистон, Беларусь, Италия, Эрон, Хитой, Россия, Туркия, Украина ва Жанубия Кореядан 60 дан ошиқ компания иштирок этмоқда.

Ўнинчи UzEnergyExpo 2015 кўргазмасининг «Энергетика», «Қувватни тежаш», «Ёритиш», «Электр техникаси» сингари бўлимлари электр энергетикаси соҳаси учун замонавий жиҳозлар ва хизматларнинг тўлиқ спектрини ўзи ичига олади.

Бешинчи марта ўтказилаётган UzStroyExpo 2015 кўргазмаси «Қурилиш», «Иситиш», «Шамоллатиш», «Қувурлар ва фитинглар» бўлимларидан иборат. Бу ерда қурилиш материаллари ва уларни ишлаб чиқариш ускуналари, қозон ва иситиш асбоблари, биноларнинг пардози ва дизайни, шамоллатиш ва совитиш тизимлари намойиш этилмоқда.

Кўргазмалар 18 сентябрга қадар давом этади.

Фото