Ўзбекистон Молия вазирлиги 15 сентябрда электр қуввати учун янги тарифларни тасдиқлади. Тарифлар реестри «Ўзбекэнерго» компанияси вебсайтида эълон қилинди.

Аҳолига етказиб берилаётган 1 кВт/с электр қуввати нархи 155 сўмдан 167,4 сўмгача, электр плиталари билан жиҳозланган тураржойлар аҳолиси учун эса 77,5 сўмдан 83,4 сўмгача (8 фоиз ошади) қимматлашади.

Бундан олдин электр қуввати тарифи жорий йилнинг 15 майидан оширилган эди. 1 октябрдан бошлаб Тошкентда совуқ сув таъминоти, иссиқ сув ва иситиш тарифлари ҳам оширилади.