Келаси ойдан бошлаб Ўзбекистон пойтахтида марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун янги тарифлар жорий этилади, деб хабар беради «Тошиссиққуввати» корхонаси.

Нархларнинг (иссиқ сувники 2015 йил давомида иккинчи, иситишники эса учинчиси марта) оширилиши энергия ресурслари ва материалларнинг баҳоси ошиши билан боғланмоқда. 

Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагич бор ҳолатда ҳар бир куб. м учун 3174,05 сўм (айни пайтдаги тариф — 3015,87 сўм, ўсиш — 5,2 фоиз), ҳисоблагич йўқ бўлса, киши бошига ойига 12395,4 сўм (11777,69 сўм, 5,2 фоиз) бўлади (душ хоналари умумий бўлган ётоқхоналарда киши бошига 9220,98 сўм).

Марказий иситиш тарифи тураржойнинг ҳар бир кв. мучун 1019,59 сўмдан 1073,06 сўмгача, яъни 5,2 фоиз кўтарилади.

Жорий йилда иссиқ сув нархлари 15 майдан, иситиш тарифлари эса 15 майдан ва 1 августдан ошган эди.