Бельгия қироллиги парламенти Вакиллар палатаси раиси Зигфрид Браке Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди, деб хабар қилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Унинг сафари давомида Қонунчилик палатаси ва Сенат, ҳукумат ва бир қанча вазирликлар раҳбарлари билан учрашувлар режалаштирилган.

Душанба куни Зигфрид Браке Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Бельгия муносабатларининг ҳозирги аҳволи муҳокама қилинди ва икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.