РИА Новости, Михаил Егорин — Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев қизи Дариға Назарбоевани ушбу мамлакат бош вазири ўринбосари этиб тайинлади, дея хабар тарқатди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

«Давлат раҳбари фармони билан Дариға Назарбоева Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари этиб тайинланди», — дейилади хабарда.

Дариға Назарбоева ушбу лавозимга тайинланишидан олдин мамлакат парламенти Мажилисининг (қуйи палата) вице-спикери бўлиб ишлаётган эди.