11 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Литва Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Ремигиюс Мотузасни қабул қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Суҳбат чоғида турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, вазирликлараро мулоқотни фаоллаштириш, Ўзбекистон — Европа Иттифоқи формати ва халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.