Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Филиппин пойтахти Манила шаҳрида ЖЧ-2018 нинг иккинчи саралаш босқичида ушбу мамлакат терма жамоасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди, деб хабар беради Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Philippines Sport Stadium стадионида шаррос ёмғир остида бошланган учрашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ терма жамоа сардори Одил Аҳмедов узоқ масофадан зарба бериб, гол киритди.

Шундан сўнг ўзбек футболчиларининг тўлиқ устунлигида ўтган ўйинда ҳужумчилар Сардор Рашидов ва Игорь Сергеев иккитадан тўп киритиб, дублга эришишди. Меҳмонлар эса битта гол кирита олди, холос.

Муҳим 3 очкони қўлга киритиб, тўплар нисбатини анча яхшилаб олган Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

8 октябрь куни Ўзбекистон жамоаси Баҳрайнда унинг миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади.