Январь-август ойларида Россияда GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 13752 та автомобиль сотилди, дея хабар беради Европа бизнеси уюшмасининг Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси.

Ўтган йилнинг айни даври (29303 та автомобиль) билан солиштирганда, сотув даражаси 53,1 фоиз пасайди. Август ойида Россияда GM Uzbekistan ҚКнинг 1723 та автомобили харидорларини топди. 2014 йилнинг июль ойи билан таққослаганда, ушбу кўрсаткич 29,5 фоиз пастдир, чунки ўша ойда 2443 та автомобиль сотилган эди

GM Uzbekistan ҚКнинг Россия бозоридаги улуши жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда, 1,4 фоиздан 1,2 фоиз қадар камайди.

Умуман олганда, Россияда янги енгил ва енгил тижорат автомобиллари сотуви йил бўйича олганда 19,4 фоиз — 138679 тагача камайди ҳамда ушбу мамлакатда ишлаб чиқарилаётган 10 та автомобиль тури сотувда пешқадам бўлди. Январь-август ойларида Россияда 1051851 та автомашина сотилди.