Тошкент ва Самарқанд оралиғида қатновчи 760/759 рақамли Afrosiyob тезюрар поездининг маршрути 5 сентябрдан Қаршига қадар узайтирилди, деб хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси.

Поезд Тошкентдан соат 7:00, Самарқанддан эса 9:13 да жўнаб, Қаршига 10:15 да етиб боради.

Қаршигача йўлкира ҳақи эконом-класс учун 70 минг сўм, бизнес-класс учун 95 минг сўм, VIP-класс учун эса 135 минг сўмдир.

Янги рейс ишга туширилиши муносабати билан Nasaf ва Sharq йўловчи поездлари қатнови жадвалига ўзгартириш киритилди.

8/7 рақамли Nasaf поезди Тошкентдан 15:07 да жўнаб, Қаршига 19:46 да етиб боради, Қаршидан эса 7:09 да жўнаб, 11:48 да пойтахтга етиб келади.

10/9 рақамли Sharq поезди Тошкентдан 8:26 да жўнаб, Бухорога 14:57 да етиб боради, Бухородан эса 8:20 да жўнаб, 15:57 да Тошкентга етиб келади.