Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд пойтахти Бангкокда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида саккизта медалга сазовор бўлди, деб хабар қилади ЎзА.

Ҳасанбой Дўсматов билан Бектемир Мелиқўзиев ўз вазн тоифаларида биринчи ўринларни эгаллаб, қитъа чемпионлари бўлди.

Шаҳобиддин Зоиров, Муроджон Аҳмадалиев, Фазлиддин Ғоибназаров, Элшод Расулов ва Рустам Тўлаганов чемпионатнинг кумуш, Элнур Абдураимов эса бронза медали билан тақдирланди.

Ўзбекистон терма жамоаси иккита олтин, бешта кумуш ва битта бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.