Ўзбекистонда 2-8 сентябрь кунлари Музейлар ҳафталиги ўтказилмоқда. Ушбу кунларда барча музейларга бепул кирилади, деб хабар қилинади Маданият ва спорт ишлари вазирлиги вебсайтида.

Ҳафталик мобайнида мамлакатдаги 41 та музейда жами 190 та маданий, маърифий тадбир, маҳорат дарслари ва викторина ўтказиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги музейлар ёз-куз мавсумида соат 21:00 га қадар ишлайди.