Олий суд раиси ўринбосари Қўчқор Тоғаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 3-6 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Олий судлари раисларининг 10-Кенгашида иштирок этади, дея хабар тарқатди ТИВ матбуот хизмати.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон суд органлари раҳбарлари судьялар малакасини ошириш соҳасида тажриба алмашади, одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича ҳамда шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга оид низоларни ҳал этиш бўйича судлар амалиётини, шунингдек, ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг бошқа масалаларини муҳокама қилади.