24-28 август кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

ТИВ матбуот хизмати хабар қилишича, учрашув чоғида Ўзбекистон билан Қозоғистоннинг давлат чегаралари демаркациясига оид якуний ҳужжатларни тайёрлаш ишлари давом эттирилди.

«Музокаралар дўстона қўшничилик ва ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда ўтди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.