АҚШнинг молия маркази бўлмиш Уолл-стритда Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги шарафига Ўзбекистон байроғини кўтаришга бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги дипломатик ваколатхоналари Америка-Туркистон уюшмаси билан бирга ташкил этган тадбирда ушбу йирик шаҳарнинг ижтимоий-сиёсий доиралари вакиллари иштирок этди, деб хабар тарқатди «Жаҳон» АА.

Ўзбекистон байроғини кўтариш чоғида давлат мадҳияси ижро этилди. Байроқ 15 метрлик байроқ ходасида етти кун ҳилпираб туради.

Тадбирга келган меҳмонларга ўзбек мусиқаси ва миллий рақсларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.