Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги дам олиш кунининг 29 август шанбадан 31 август душанбага кўчирилиши муносабати билан иш вақти меъёридаги ўзгаришларга изоҳ берди.

Вазирлик хабарномасида айтилишича, ҳафтасига олти кун ишлайдиган ходимлар учун 2015 йилнинг август ойи учун белгиланган иш вақти меъёри ўзгаришсиз қолади.

Беш кун ишлайдиган ходимларнинг август ойи учун иш вақти меъёри 1 соатга узаяди, чунки иш куни деб эълон қилинган 29 август учун Меҳнат кодексининг 212-моддаси амал қилмайди, яъни у байрам (дам олиш куни) арафаси эмас. Бинобарин, жорий йилнинг учинчи чораги, тўққиз ой, иккинчи ярим йиллик ва умуман, 2015 йил учун иш вақти меъёри 1 соатга ўзгаради.