Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация 27-28 август кунлари Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош прокурорларининг 13-йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, йиғилиш кун тартибига кибержиноятчилик ва интернет-макондан ҳуқуққа зид ҳолда фойдаланишга, наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг чегаралардан ноқонуний олиб ўтишга қарши курашиш масалалари бўйича ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ҳамкорлигининг долзарб жабҳаларини мукокама қилиш масалалари киритилган.