Президент Ислом Каримов 26 август куни «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо қўйди.

Фармонга кўра, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» (2 киши), «Хизмат кўрсатган ирригатор» (2), «Хизмат кўрсатган чорвадор» (2), «Хизмат кўрсатган пиллакор» (2) «Хизмат кўрсатган саноат ходими» (2) «Хизмат кўрсатган қурувчи» (3), «Хизмат кўрсатган транспорт ходими» (2), «Хизмат кўрсатган алоқа ходими» (1) ва «Хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими»(1) фахрий унвонлари берилди.

Бир қанча кишилар орден ва медаллар билан мукофотланди: «Эл-юрт ҳурмати» (14) «Фидокорона хизматлари учун» (14), «Меҳнат шуҳрати» (18), «Дўстлик» (27) орденлари ҳамда «Шуҳрат» (140, жумладан, 100 ёшдан ошган 14 киши), «Жасорат» (14) ва «Содиқ хизматлари учун» (3) медаллари.

Бир кун олдин давлат раҳбари «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чеккан. Унда мукофотланганлар рўйхатига 130 киши кирган эди.