Президент Ислом Каримовнинг 26 августда қўл қўйган «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга кўра, 100 ёшдан ошган 14 киши «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Ҳужжатни ЎзА тарқатди.

Мукофотланган рўйхати:

  • Аллаберганова Фотима — Янгиариқ тумани, Хоразм вилояти,
  • Амонова Тўхта — Шофиркон тумани, Бухоро вилояти,
  • Бердалиев Анарбай — Оҳангарон тумани, Тошкент вилояти,
  • Ганиева Салима — Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент шаҳри, 
  • Жаббарова Жумагул — Боёвут тумани, Сирдарё вилояти,
  • Жололов Абдубарис — Балиқчи тумани, Андижон вилояти,
  • Камалов Таштемир — Учқўрғон тумани, Наманган вилояти,
  • Нарбутаева Бувсара — Булунғур тумани, Самарқанд вилояти,
  • Севаров Қудрат — Касби тумани, Қашқадарё вилояти,
  • Хўжаев Бойдада — Фарғона тумани, Фарғона вилояти,
  • Шайманов Норқобил — Шеробод тумани, Сурхондарё вилояти,
  • Шамуратова Бегзада — Шуманай тумани, Қорақалпоғистон Республикаси,
  • Шокирова Хайри — Жиззах тумани, Жиззах вилояти,
  • Юлдашева Умит — Хатирчи тумани, Навоий вилояти.